Китоб тақдимоти

Таҳририятда С.Саидовнинг  “Ижтимоий капитал – фуқаролик жамиятининг муҳим мезони” (Tошкент, 2019) китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

2020 й. 22 февраль

Навоий шаҳридаги “Ёшларда ҳарбий–ватанпарварлик руҳини шакллантириш: муаммолар, ечимлар ва вазифалар” мавзусида илмий-амалий конференция

Унда сенаторлар, ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.

Навоий вилоят ҳокими, сенатор Қобил Турсунов тадбирни очар экан, ёшларимизга Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк саркардаларимизнинг мардлиги ва жасоратидан фахрланиш туйғусини сингдира олишимиз, уларда ишонч ва қатъият туйғуларини кучайтиришимиз лозимгини айтиб ўтди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ўз маърузасида ёшларимиз онгу қалбини “ўргимчак одам”, “терминатор”, “Бэтман” каби сунъий қаҳрамонлар эгаллаб олмаслиги учун бой тарихимизни таъсирчан тарғиб қилиш усулларини топишимиз, буюк сиймоларимиз жасорати ҳақида кўплаб фильмлар яратишимиз зарурлигини таъкидлади. Бунда айниқса, мактабгача таълим муассасаларида аудио ва видео материаллар, визуал воситалар ҳамда замонавий дастурлар ва мобил иловалардан кўпроқ фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган, замон қаҳрамони образини мадҳ этган кино ҳамда театр асарларини яратиш, миллий армиямизга нисбатан ҳавас уйғотиш мақсадида ҳарбий округларга ёшларнинг мунтазам ташрифларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлигига урғу берилди.

Шунингдек, анжуманда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Марказий ҳарбий округ олдида турган долзарб вазифалар, умумтаълим мактабларида ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига оид масалалар ҳам муҳокама этилди.

21-02-2020

“Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органларининг ролини ошириш” мавзуида халқаро анжуман

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Танзила Норбоева Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтилган асосий вазифалар, ҳудудлар манфаатларини таъминлаш, ислоҳотлар жойларга етиб боришини назорат қилиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар фаоллигини ошириш бўйича фикрларини билдирди.

(далее…)

Namanganda o’tkazilgan akademik seminar

O’zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va Namangan muhandislik-qurilish instituti hamkorlikda mintaqaning ilmiy va amaliy muammolarini o’rganishga bag’ishlangan “Akademik o’qishlar” ilmiy-amaliy seminari o’tkazildi.

Unda O’zR FA vitse-prezidenti, akademik B.Ibragimov va O’zR FA bosh ilmiy kotibi G’.Baxodirov, Institut professor-o’qituvchilari qatnashdilar.

Vodiy viloyatlaridan Namanganda ilk bora o’tkazilgan mintaqa ilmiy va amaliy muammolarini o’rganishga bag’ishlangan ushbu seminarda ilm-fandagi yutuqlar, ilmiy izlanishlar natijalarini amaliyotga joriy qilish masalalari muhokama qilindi va o’zaro fikr almashildi.

17-02-2020

Китоблар тақдимоти

Таҳририятда Д.Авазованинг “Наркотикларни истеъмол қилувчи одамлар орасида ОИВ инфекциясини профилактика қилиш соҳасида хизматларни тақдим этувчи фуқаролик жамияти институтлари учун услубий тавсиялар” (Тошкент, 2019) ва “Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устутидан маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби” (Тошкент, 2019) услубий қўлланмаларнинг тақдимоти ўтказилди.

15-02-2020

Китоб тақдимоти

Таҳририятда Йорг Мейер-Стамернинг “Иқтисодий ривожланган ҳудудларни яратиш. Ривожланаётган мамлакатлар ва иқтисодий кечаётган давлатларда маҳаллий иқтисодий ривожланишни йўлга қўйиш ва уни қўллаб-қувватлаш” (Тошкент, 2019) китобининг тақдимоти ўтказилди.

14-02-2020

Презентация нового научного сборника «Парламенты и цели устойчивого развития»

В мероприятии приняли участие депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса, ответственные работники министерств и ведомств, представители центра «Стратегия развития», ученые и специалисты.

Как отмечалось, в данном научном сборнике отражен тот факт, что Узбекистан занимает прочное место в мировом сообществе. За прошедший период налажено активное сотрудничество с такими международными и региональными организациями, как ООН, ЮНЕСКО, ОБСЕ, ЕС, ОИС, ШОС, СНГ.

В ходе презентации подчеркнуто, что в сборнике «Парламенты и цели устойчивого развития» отражены принятые правительством Национальные цели и задачи в области устойчивого развития на период до 2030 года, отдельно указаны организация координационного совета и утверждение «дорожной карты» по их реализации. Более того, в рамках реализации целей устойчивого развития предусматриваются подготовка годового отчета Узбекистана и предоставление его палатам Олий Мажлиса и Экономическому и социальному совету ООН.

13-02-2020

Презентация книги Uzbekistan: The Road to Samarkand. – New-York, 2020

Издана книга под названием “Узбекистан. Дорога в Самарканд“. Данная книга – совместный проект издательства “Assouline Publishing” (Нью-Йорк) и Фонда развития культуры и искусства при Министерстве культуры Республики Узбекистан.

Авторами книги выступили издатель Яффа Ассулин и всемирно известный фотограф Лазиз Хамани.

11-02-2020

Презентация книги

В Редакции состоялась презентация книги “Handbook on water resources management in Uzbekistan” (Tashkent, 2019).

09 февраля 2020 г.

Китоблар тақдимоти

Таҳририятда Ш.Асадовнинг  “Суверенитет: назария ва амалиёт” (Tошкент, 2019), Ш.Содиқованинг  “Ўзгаришлар социологияси” (Tошкент, 2019), “Қонун ижодкорлигининг замонавий тенденциялари: миллий, хорижий ва халқаро тажриба” (Tошкент, 2019) ҳамда “Theses of reports of the international conference Actions strategy and strong social policy: International practice and experience of Uzbekistan” (Tashkent, 2019) китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

2020 й. 08 февраль