Муаллифларга

Материаллар ўзбек, рус, инглиз тилларида, қоғоз ва электрон шаклларида қабул қилинади.

Материал матни А4 (215×295 мм) форматдаги қоғоз варағининг бир томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, стандарт варақ 1 қатор оралиғида («одинарный») ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтда «Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади. Матн муаллиф (муаллифлар) тарафидан имзоланган ҳолда қабул қилинади. Кўлами 9 бетдан (камида 0,25 б.т.) ошмаслиги керак.

Биринчи бетнинг юқори қисмида муаллиф (муаллифлар) тўғрисида маълумотлар кўрсатилиши керак:

фамилияси, исми ва шарифи;

иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони; телефон рақами – уй, хизмат ёки уяли; электрон почта манзили (e-mail).

Материал қўйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим: кириш; асосий қисм; таклифлар; хулоса.  Кириш қисмида қуйидагилар ёритиб берилиши керак: мавзунинг долзарблиги ва зарурати; тадқиқотнинг республика фан ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги; муаммонинг ўрганилганлик даражаси; тадқиқотнинг мақсади; тадқиқотнинг вазифалари; тадқиқотининг илмий янгилиги; тадқиқотнинг амалий натижаси; тадқиқот натижаларининг ишончлилиги; тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти; тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ва б.

Тадқиқотнинг асосий мақсадини иложи борича аниқроқ белгилаб олиш ва гипотеза(лар)ни ифодалаш зарур. Гипотеза(лар)ни долзарблигини илмий жиҳатдан очиб бериш керак.

Материалда кўтарилаётган муаммо аниқ қўйилган, ишлаб чиқилган матн назарий-методологик ва услубий жиҳатдан пухта бўлиши керак.

Кўрсатилаётган манбаларнинг ишончли, муаммо, хулоса, таклиф ва тавсиялар асосланган бўлиши керак.

Материаллар жадваллар, чизмалар ва диаграммалар билан бойитилиши керак, келтирилган статистик ва фактологик материалларга манбалари  кўрсатилган ҳаволалар келтирилиши керак (манба тўғрисида тўлиқ маълумот келтирилиши керак), киритилган иллюстрация, расм, жадвал, схема, график, белгилар аниқ ва равшан тасвирланиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши керак.

Материал сўнгида тадқиқ қилинган муаммолар бўйича хулоса ва таклифлар берилиши зарур.

Материалнинг охирида фойдаланилган асосий адабиётлар рўйхати келтирилиши шарт.

Материалга инглиз тилида 6-10 қатордан иборат қисқача аннотация (муаллиф (муаллифлар), сарлавҳа, таянч сўзлар ва иборалар, мазмуни) тақдим этилиши зарур.

Баён қилинган хулоса тадқиқотининг мантиқий ҳосиласи сифатида ишончли манбалар асосида аниқ ва қисқа ифодаланиши, чуқур фикр-мулоҳазалар, етарли илмий далиллар асосида исботланган бўлиши ва диссертацияга киритилиши.

Бетлар титул варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами қўйилмайди.

 

Журналнинг доимий рукнлари:

“Долзарб мавзу”,

“Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт”,

“Фуқаролик жамияти институтлари”,

“Фуқаролик жамиятининг маънавий-маърифий асослари”,

“Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари”,

“Фуқаролик жамияти практикуми”,

“Асосий тушунчалар”,

“Демократик ислоҳотлар ва фуқаролик позицияси”,

“Тақдимотлар”,

“Мунозара минбари”,

“Давлат ҳокимияти ва жамоатчилик назорати”,

“Олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари учун”,

“Акс-садо”,

“Конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар”,

“Ўзбекистон ва жаҳон”,

“Қутлуғ саналар”,

“Китоблар оламида”.

Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйҳатига киритилган (тарих, социология, фалсафа, ҳуқуқшунослик).

Обсуждение закрыто.