“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасининг сайёр кўргазма ярмаркаси

2019 йил 24 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси томонидан сайёр кўргазма ярмарка савдоси ташкил этилди.

Маълумот учун, “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази – қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш орқали ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлаш, аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминловчи давлат муассасаси ҳисобланади.

2019 й. 24 сентябрь

Обсуждение закрыто.