“Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзуидаги давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 й. 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси прокурори Сардор Маманов ўз маърузаларида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жиноят содир этган шахслар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи ҳақида фикр юритдилар.

Давра суҳбати интерфаол усуллардан фойдаланилган ҳолда мулоқот шаклида ўтди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат қилиш имконига эга бўлди.

2019 й. 27 сентябрь

Обсуждение закрыто.