“Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзуида семинар

Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Икки кун давом этадиган семинарда таниқли жамият арбоблари, таҳлилчи ва эксперт-мутахассислар, 50 дан зиёд мамлакат вакиллари ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантиришнинг муҳим халқаро ва минтақавий механизмларини муҳокама қилинди.

Семинар давомида Комиссия аъзолари томонидан анжуманнинг якунловчи ҳужжати лойиҳаси муҳокама қилинади. Шунингдек, Халқаро семинарда ИҲТга аъзо мамлакатларда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент Декларацияси қабул қилинди.

2019 й. 07 октябрь

Добавить комментарий