“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзуидаги давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети, Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) ва АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) экспертлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 44-банди ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

2019 й. 08 октябрь

Обсуждение закрыто.