Коррупцияга қарши курашиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали механизм ва чора-тадбирларни жорий этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари, шунингдек, ҳудудий адлия органлари фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий қилишдан иборат.

Тақдимот давомида малакали хизмат кўрсатиш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан саналган KPMG экспертлари томонидан лойиҳанинг халқаро мутахассисларнинг фаол кўмаги ёрдамида амалга оширилиши коррупцияга қарши курашишнинг халқаро стандарт ва амалиётларини самарали татбиқ этиш, давлат органи фаолиятини бошқаришнинг шаффофлиги ва сифатини янада ошириш имконини бериши, коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ва тартиб-таомилларини самарали жорий этиш бўйича орттирилган тажрибадан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувни шакллантириш учун бошқа идораларда ҳам фойдаланиш мумкинлиги таъкидланди.

2019 й. 10 октябрь

Добавить комментарий