“English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи”) халқаро конференцияси

Пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи”) халқаро конференцияси ўтказилди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда мамлакатимизнинг фаол юристлари, вазирликлар ва идоралар мутахассислари, инглиз ҳуқуқи соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, инглиз ҳуқуқи соҳасида фаолият юритувчи хорижий юристлар билан тажриба ва фикр-мулоҳаза алмашишдан иборат.

Конференция якуни бўйича Ўзбекистон ҳудудида инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш истиқболларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилди.

2019 й. 17 октябрь

Добавить комментарий