Навоий шаҳрида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида  “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди. Асосий мақсад – аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий билимларини баҳолаш ва рағбатлантиришдир.

Мазкур кенг қамровли тадбирда иштирокчиларга “Ёшлар хиёбони”да 1250 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди. Флешмоб доирасида “Нотариус маслаҳати”, “Адвокат маслаҳати”, “ФҲДЁ маслаҳати” ҳамда “Адлия маслаҳати” каби мавзуларда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари”, Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида эса “Сайлов билимдони” танловлари ўтказилди.

2019 й. 21 октябрь

Добавить комментарий