«Судлар қарорларида БМТнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалари нормаларининг қўлланилиши» мавзуида халқаро илмий-амалий семинар

Пойтахтимизда «Ўзбекистон Республикаси судлари қарорларида БМТнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалари нормаларининг қўлланилиши» мавзуида амалий семинар ўтказилди.

Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари маъмурий судлари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлари судьяларига мўлжалланган тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Уч кун давом этадиган семинарда экспертлар модераторлигида судьялар учун учта гуруҳда «case study” технологияси асосида амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар якунида судьялардан ташкил топган гуруҳлар «Рухсат этилмаган тинч йиғилишлар”, «Жиноий жазони ўтаган чет эл фуқаросини давлатдан чиқариб юбориш” ва «Жинсга асосланган билвосита камситиш” мавзулари бўйича ўз тақдимотларини намойиш этди.

24-09-2020

Добавить комментарий