Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича қўлланма

2020 й. 2 октябрь куни Тошкентда «Одам савдосига қарши курашиш йўлида шериклик» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати якунида янги нашр – «Одам савдосига қарши курашиш» номли қўлланманинг тақдимоти ўтказилди. Болалар ва ёшлар учун мўлжалланган ушбу китоб ўзбек тилидаги мухтасар матн ва расм-безакли шаклда тайёрланган. Қўлланма БМТ 75 йиллиги ҳамда «Одам савдоси, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда унинг учун жазолаш тўғрисида»ги Палермо протоколининг 20 йиллиги муносабати билан чоп этилди. Тақдимотда Ўзбекистон учун Палермо протоколи талабларини бажариш муҳим вазифалардан бири экани айтилди.

02-10-2020

Добавить комментарий