Нурафшонда камбағалликни бартараф этиш мавзусида анжуман

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда «Камбағалликка қарши кураш, пандемия шароитида аёллар, ногиронлиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг ҳолати» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Онлайн тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижаси хусусида сўз юритилди. Камчилик ва муаммолар, ечимини кутаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Анжуман Zoom дастури орқали жойларда тадбиркорлар, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик томонидан кузатиб борилди.

12-10-2020

Обсуждение закрыто.