«Баркамол ривожланган шахсни шакллантиришда аёлларнинг роли» мавзусида конференция

Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ҳамкорлигида мамлакатимизда «Гендер тенглиги тўғрисида» қабул қилинган қонунга асосан «Баркамол ривожланган шахсни шакллантиришда аёлларнинг роли» мавзусида конференция ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар партия ташкилоти аъзолари, депутатлар ҳамда университет профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Конференция давомида партия электорати бўлган вакиллар, фаол аъзолар ҳамда университет олима аёллари томонидан мавзуга доир маърузалари тингланди. Якунда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини яна кучайтириш бўйича ҳамкорлар билан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

16-10-2020

Добавить комментарий