Самарқанд давлат университетида “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал омиллар” мавзусидаги II халқаро илмий-амалий конференция

2020 й. 16-17 октябрь кунлари Самарқанд давлат университетида “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал омиллар” мавзусидаги II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

ZOOM дастури асосида онлайн тарзда ўтказилган конференцияда Хитой, Россия, АҚШ, Италия, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари профессорлари, нуфузли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тадбирда республикамизнинг соҳага оид 30 дан ортиқ ташкилотларидан 260 нафар мутахассис ва олимлар ўзларининг озиқ-овқат соҳасидаги бугуннинг долзарб масалаларига қаратилган маърузалари билан қатнашди

Конференцияда жумладан, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги концепцияси масалалари, унинг миллий ва халқаро меъёрлари: овқатланиш ва овқат ҳазм қилишнинг долзарб масалалари, кластерлар тизими – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг инновацион асоси, фойдали ўсимликларнинг табиий захираларини ўрганиш, муҳофаза қилиш, етиштириш ҳамда қайта ишлашнинг интенсив технологияларини ишлаб чиқиш ва бошқа шу каби бугунги кундаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида озиқ-овқат хавфсизлигига оид кўргазма ҳам ташкил этилди.

17-10-2020

Добавить комментарий