«Давлат тили ва замонавий таълим-тарбия» мавзусида анжуман

Тошкент давлат педагогика университетида «Давлат тили ва замонавий таълим-тарбия» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан меҳмонлар тилимиз тараққиётига давлатимиз томонидан берилаётган эътибор, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек тили АҚШ,  Буюк Британия, Германия, Франция, Швеция каби ўн бешдан ортиқ давлатларнинг 60га яқин университети ва 100дан ортиқ мактабларида ўрганилаётганлиги, ўзбек тили бўйича илмий изланишлар олиб бораётган чет эллик тадқиқотчилар сони кундан-кун ошиб бораётганлиги ҳақида сўз юритилди.

19-10-2020

Добавить комментарий