“Маъмурий тартиб-таомиллар соддалаштириш: Япония ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида онлайн вебинар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Япония Адлия вазирлиги ўртасида тасдиқланган меморандумга кўра, жорий йилнинг5 ноябрь куни Адлия вазирлигининг Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ҳамда Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот маркази ҳамда Нагоя иқтисодий университетининг масъул ходимлари билан онлайн вебинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томонидан Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Бош прокуратура академияси, Судъялар олий мактаби, Олий суд ҳамда Тошкент давлат юридик университети вакиллари ҳам иштирок этди.

Вебинар давомида Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий тартиб-таомилларга оид қонунчилик ижроси ва суд амалиёти борасида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, бу борадаги Япония тажрибаси ва амалиёти юзасидан маърузалар тингланиб, унда Японияда фаолият юритувчи маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилиш устидан назорат ва мониторингни амалга оширишга масъул ташкилот – Умумий ишлар вазирлиги фаолияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўз навбатида, икки давлат қонунчилигидаги ер, пенсия, давлат хизматига оид маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида учрайдиган муаммолар, уларни самарали ҳал этиш ва соддалаштириш механизмлари вебинарнинг диққат марказидаги мавзуга айланди.

06-11-2020

Обсуждение закрыто.