Муаллифлар ва ижрочилар палатаси низомининг тақдимоти

«Туркистон» санъат саройида “Муаллифлар ва ижрочилар” палатаси низомининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, экспертлар таклиф этилди.

Таъкидланганидек, мазкур тузилма ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида ташкил этилди.

Тақдимотда “Муаллифлар ва ижрочилар” палатаси низомининг мазмуни иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.

20-11-2020

Обсуждение закрыто.