“Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жараёнида одил терговни таъминлаш масалалари” мавзуида давра суҳбати

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жараёнида одил терговни таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим курсантлари иштирок этди.

Давра суҳбати “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Анваржон Иминов тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунийликни таъминлаш, соҳадаги айрим муаммолар, уларнинг ечимлари, хусусан, жиноят ишларини судда кўриш жараёнида йўл қўйиладиган хатоликлар, ишни судга қадар юритиш босқичида қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри қўллаш кабиларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида курсантлар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

30-11-2020

Обсуждение закрыто.