“Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги — тарихий тараққиётнинг энг янги даври: натижалар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги умуммиллий йиғини

25 август куни Фанлар академияси Тарих институтида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги — тарихий тараққиётнинг энг янги даври: натижалар, муаммолар ва истиқболлар» умумиллий илмий йиғин бўлиб ўтди. Унинг ишида республиканинг етук олимлари, жамоат арбоблари ва ёш тадқиқотчилар қатнашдилар.

Анжуман илмий баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, маърузачилар қатнашчилар томонидан берилган саволларга аниқ далиллар асосида жавоб қайтардилар. Ушбу анжуман Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жабҳаларида ўрганилмаган жиҳатлари кўп экани, ижтимоий фанлар, шу жумладан тарихчилар олдида энг янги давр тарихини янгича ёндашувлар асосида ўрганиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича муҳим илмий вазифалар турганини яна бир бор кўрсатди. Айниқса, тадбирда иштирок этган олимлар томонидан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш бўйича якдил фикрлар, таклифлар ўртага ташлангани илмий ҳамкорликни ривожлантириш, миллий тарихимизни кенг кўламда ўрганишга хизмат қилади.

25-08-2021

Добавить комментарий