Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг VII съезди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг VII съезди бўлиб ўтди. Унда 2021 йил 24 октябрда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлаш ҳамда съезд ваколатига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Съездда 266 нафар делегат иштирок этиб, уларнинг юз нафари бевосита, қолганлари эса масофадан қатнашди. Съезд ўз ишини бошлагандан сўнг дастлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган бир гуруҳ партия аъзолари ва фаоллари даврага таклиф қилиниб, партиянинг эсдалик совғалари топширилди. 

Съезд сўнггида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

26-08-2021

Добавить комментарий