Ўзбекистон Экологик партиясининг III съезди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг III съезди бўлиб ўтди.

Марказий кенгаш аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги ҳамда Президентликка номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Съездда сайлов миллий сайлов қонунчилигининг янги тамойиллари, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқ ва шаффоф ўтказилиши, сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити, тенг шароит яратилиши ҳамда президент сайловида Ўзбекистон Экологик партияси биринчи марта иштирок этаётгани алоҳида таъкидланди.

Съезд сўнггида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

27-08-2021

Обсуждение закрыто.